foto1
foto1
foto1
foto1
foto1
Get Adobe Flash player

Хитой Ўзбекистонга коронавирус вакцинаси синовларида қатнашишни таклиф этмоқда

Ўзбекистон томонидан Инновацион ривожланиш ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Хитой томонидан Фанлар академияси, Халқаро фан ташкилотлари альянси ҳамда «Anhui ZhifeiLongcom Biopharmaceutical» компанияси вакиллари ўртасида видео-конференц мулоқот бўлиб ўтди.

Йиғилишга Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ва Халқаро фан ташкилотлари альянси ижрочи директори Чингуа Као (Jinghua Сao) раислик қилди.

 

Музокарада Хитой ФА ва «Anhui ZhifeiLongcom Biopharmaceutical» томонидан ишлаб чиқарилаётган COVID-19 вакцинаси синовларини Ўзбекистонда ҳамкорликда олиб бориш масаласи муҳокама қилинди.

«Клиник синовлардан ўтказиш учун таклиф этилган янги вакцина рекомбинант оқсил технологиясига асосан коронавируснинг рецептор боғловчи оқсили домени бўлагини икки марта такрорлаш (димеризация) натижасида яратилган. Рецептор боғловчи домен барча турдаги короновирусларда ўхшаш бўлгани учун бу вакцина MERS, SARS ва COVID-19 вируслари учун универсал таъсирга эга. Бу вакцина Хитой давлат фармакопиясининг талабларига қатъий мувофиқ ҳолда ишлаб чиқилган ва хавфсизликнинг юқори даражаси билан ажралиб туриши маълум қилинди», – дейилади Инновацион ривожланиш вазирлиги хабарида.

Таъкидланишича, вакцинани олиш технологияси 6 августда нуфузли «Cell» журналида чоп этилган.

«Ушбу вакцина клиник тадқиқотлар учун Хитой Миллий тиббиёт маҳсулотлар администрацияси томонидан жорий йил 20 июнида тасдиқланган ва жаҳонда коронавирус инфекциясига қарши учинчи вакцина ҳисобланади.

Инсонлар ўртасида биринчи ва иккинчи фаза синов вакцинацияси муваффақиятли ўтказилган ва иккинчи фаза синовларининг якунланиши октябрь ойида бўлиши кутилмоқда. Янги вакцина учун клиник синовнинг учинчи фазаси 2020 йилнинг тўртинчи чорагида ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Хитой томони клиник синовларнинг учинчи босқичи бир қатор мамлакатларда параллель равишда ўтказилиши режалаштирилганини айтиб, Ўзбекистонда ҳам кўнгиллилар ўртасида ушбу синов жараёнларини амалга ошириш имкониятларини ўрганиш истагида эканликларни билдирди.

Шунингдек, вакцина синовларининг 3-босқичини Узоқ Шарқ ва Араб мамлакатлари қаторида Ўзбекистонда ҳам ўтказиш эҳтимоли ҳақида ҳам сўз борди. Агар вакцина синовлардан муваффақиятли ўтса, синов натижалари асосида ушбу вакцинани Ўзбекистон ва бошқа Марказий Осиё мамлакатларида фойдаланиш мумкинлиги қайд этилди», – дейилади хабарда.

Расмий пресс-релизга кўра, томонлар ўртасида синов ўтказиш бўйича молиявий харажатлар ва синов жараёнларининг муддатлари муҳокама этилган.

«Музокаралар натижаларига кўра, Ўзбекистон томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-тадқиқот институти ва Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази илмий-тадқиқот марказларида тест синовларини ўтказиш масалалари кўриб чиқилишига келишилди. Хитой томони 3-фаза синовларини ўтказишда ҳам методик, ҳам молиявий ёрдам кўрсатишга тайёр эканини билдирди. Учрашув сўнгида Ўзбекистон томонидан хитойлик ҳамкорларнинг таклифлари кўриб чиқилиб, якуний хулоса берилишига келишиб олинди», – дея якунланган вазирлик ахбороти.

Эслатиб ўтамиз, август ойи бошида президент Шавкат Мирзиёев ҳукуматга вакцина харид қилиш ва аҳоли вакцинациясини амалга ошириш йўлларини пухта ўрганиб чиқиш бўйича топшириқ берганди.

манба:kun.uz

Pochta

Taqvim

<< < Сентябрь 2020 > >>
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
  1 2 3 4 5
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

ADTI

Mening fikrim

Hozir saytda

Сейчас 16 гостей и ни одного зарегистрированного пользователя на сайте

  • 22.jpg
  • 33.jpg
  • 44.jpg
  • 55.jpg
  • 66.jpg
  • 111.jpg